Корхонанинг ривожланиш йўли ва асосий босқичлари.
2025-йили «Тошкент вагон заводи» МЧЖ ташкил этилди. Корхона темир йўл транспорти ва метрополитен учун махсус ускуналар ҳамда бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.
2025-йили корхонада ишлаб чиқариш базасини шакллантириш, технологик жараёнларни ўзлаштириш ҳамда темир йўл транспорти ва метрополитен учун махсус ускуналар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари бошланди.
Корхонани ривожлантириш доирасида темир йўл транспорти ва метрополитен учун ихтисослаштирилган ускуналар, узеллар ҳамда бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш амалга оширилмоқда. Келгусида маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш технологияларини, жумладан, қуйиш усулида маҳсулот тайёрлаш йўналишини ривожлантириш режалаштирилган.